Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 41 млрд доллардан ошди
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябр ойида 1,98 миллиард долларга ошиб, 41,139 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган маълумотларда сўз боради.

Фото: Getty Images/Bloomberg
Марказий банк захиралари кетма-кет уч ойдан бериш ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда 1,75 миллиард долларга, сентябрда эса 1,98 миллиард долларга ошган. Бу 2013 йилдан бери юритиладиган статистик маълумотларнинг бутун даври учун навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Шунингдек, ўтган ойда хорижий валюта захиралари 518,3 миллион долларга ошган — 8,19 миллиарддан 8,709 миллиард долларгача. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолмоқда — 12 миллион троя унцияси (367 тонна). Олтин захиралари қиймати 1,46 миллиард долларга ошиб, 30,4 миллиард доллардан рекорд даражадаги 31,86 миллиард долларга етган.
Эслатиб ўтамиз, Ню-Йорк Comex биржаси маълумотларига кўра, олтин нархи 12 сентябр кунги савдолар чоғида ўзининг тарихий рекордини янгилаган ва троя унцияси учун 2,58 минг доллардан ошганди. 1 сентябр ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,75 млрд долларга ошиб, 39,15 млрд долларга етган эди. Бу ошиш асосан олтин ҳисобига рўй берган эди.
Мавзуга оид

10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади

20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

12:24 / 24.04.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16:34 / 18.04.2025