Наманганда 1,2 млрд сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатган МЧЖ аниқланди
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Фото: Ўзэнергоинспекция
Наманган вилоятидаги сув тақсимлаш иншоотида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда.
“Ўзэнергоинспекция”нинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Косонсой туманида жойлашган “К.И.С.Т.” МЧЖга қарашли сув тақсимлаш иншооти ҳеч қандай асослантирувчи ҳужжатларсиз тармоққа ўзбошимчалик билан улагани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида МЧЖ 1 млрд 265 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга оид

16:12 / 12.06.2025
Энергетика соҳасида давлатга етказилган зарар 471 млрд сўмдан ошди

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

16:33 / 06.06.2025
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш бошланди

15:18 / 02.06.2025