Ҳиндистон Ўзбекистон ОТМда онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиши мумкин
Мамлакатнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Шуҳрат Вафоев ва Ҳиндистон Экспорт-импорт банки (Eximbank of India) бош менежери Нирмит Вэд ўртасида онлайн шаклдаги музокаралар ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА
Тадбирда ўзаро молиявий ва техник кўмак доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Ҳиндистон Эксимбанки ўртасида мамлакатимиздаги инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун Ҳиндистон ҳукумати кредитини ажратиш бўйича ҳадли келишувнинг бажарилишига оид масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар автомобил йўллари қуриш ва таъмирлаш, олий таълим муассасаларида онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиш, аҳоли пунктларида канализация тизими барпо этиш ва бошқа долзарб йўналишларда ҳамкорлик лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Ушбу лойиҳаларни яқин истиқболда изчил амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни тезлаштириш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид

18:51 / 27.04.2025
Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида ракеталарини синовдан ўтказди

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

15:34 / 26.04.2025
“Сув уруши” эҳтимоли: Ҳиндистон Покистонни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда

13:54 / 26.04.2025