Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
Унинг қўлида металл билагузук бўлгани таъкидланмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Перу ҳаваскорлар чемпионати доирасидаги футбол ўйинида фожиа юз берди.
«Фамилиа Чокка» ва «Хувентуд Беллависта» ўртасидаги баҳс вақтида стадионга чақмоқ урди. Ҳакам зудлик билан ўйинни тўхтатди.
Бироқ, футболчилар майдонни тарк эта бошлаганида яна бир бор чақмоқ чақди ва бу сафар футболчиларга тегди. Оқибатда, 39 ёшли Хосе де ла Круз ҳалок бўлди, яна 7 футболчи жароҳат олди. Улар куйиш жароҳати билан шифохонага етказилди.
Чилка муниципалитети фуқаролик мудофааси раҳбарининг матбуотга хабар беришича, яшин футболчининг қўлидаги металл билагузук туфайли урган.
Мавзуга оид

22:20 / 13.06.2025
Андижонда темирйўл цистернасига чиққан эркакни ток урди

22:03 / 11.06.2025
Самарқанд вилоятида икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

18:02 / 20.05.2025
Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркак ҳалок бўлди

16:37 / 28.04.2025