Йўлга ноқонуний тўсиқларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланяпти
Аҳоли томонидан йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмоқда.

Фото: Avito
17 декабр куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси билан тротуарлар, пиёда ва велосипед йўлкалари ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонларда автотранспорт воситаларини юргизишнинг (бундан махсус автотранспорт воситалари мустасно) олдини олишга қаратилган нормалар белгиланмоқда.
Аҳоли томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси номи ва биринчи диспозициясига ўзгартириш киритилиб, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларида тротуар, велосипед ва пиёдалар йўлакларида, яшил майдонларда ҳаракатлангани учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси номи ва биринчи қисми диспозициясига ўзгартириш киритилиб, йўлларда ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлик, тўсиб қўйганлик, йўл ҳаракати иштирокчиларига тўсқинлик қилувчи бошқа қурилмаларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Мавзуга оид

14:51 / 12.04.2025
Йўл ҳаракати қоидалари янги огоҳлантирувчи ва қўшимча ахборот белгилари билан тўлдирилади

12:27 / 12.04.2025
Йўл ҳаракати соҳасидаги айрим давлат хизматлари рақамлаштирилади

11:04 / 08.04.2025
Тошкент шаҳрида икки туман йўлларини таъмирлашга 8 млрд сўм ажратилди

12:20 / 06.03.2025