Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла Олий суди TikTokʼни 10 млн доллар жаримага тортди
TikTok Венесуэлада 10 млн доллар миқдорида жаримага тортилди. Ижтимоий тармоқ саккиз кун ичида жаримани тўлаши ва зарарли контент тарқалишининг олдини олиш учун керакли чораларни кўриши керак.

Фото: Bloomberg
Венесуэла Олий суди Олий суди TikTok ижтимоий тармоғини инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига зарар етказувчи контент тарқатгани учун 10 миллион доллар миқдорида жаримага тортди.
«Венесуэла Олий суди TikTokʼни мамлакат Миллий коммуникация комиссиясига мазкур қарор эълон қилинганидан кейин саккиз кун ичида тўланиши керак бўлган 10 миллион долларлик жаримадан хабардор қилади. Шунингдек, ижтимоий тармоқ инсоннинг руҳий ва жисмоний соғлиғига зарар етказадиган вирусли контент тарқалишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўриши керак», — дейди Олий суд раисининг ўринбосари Таня Д’Амелио.
Унинг сўзларига кўра, ушбу молиявий маблағлар ҳисобига TikTokʼдан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатувчи жамғарма ташкил этилади. У энг аввало ижтимоий тармоқ фаолиятидан жабрланган болалар ва ўсмирларга кўмаклашади.
Олий суд, шунингдек, TikTok компанияси зиммасига Венесуэла қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш учун ваколатхона очиш мажбуриятини юклаган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Венесуэла президенти Николас Мадуро бир кун келиб мамлакатда WhatsApp, Instagram ва TikTok’дан ташқари янги ижтимоий тармоқлар пайдо бўлишига ишонч билдирган эди.
Аввалроқ Москванинг Таганский суди TikTok ижтимоий тармоғини «ахборотдан фойдаланишни чеклаш тартибини бузганлик» учун маъмурий модда бўйича 3 миллион рубл миқдорида жаримага тортганди. Шунингдек, Европа комиссияси TikTok платформасига қарши Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганликда гумон қилиб, расмий иш очгани тўғрисида хабар берилганди. Бунга Руминиядаги президентлик сайловига аралашиш мақсадида платформадан фойдаланганлик ҳолатлари сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:55 / 08.08.2025
АҚШ Венесуэла президентини ҳибсга олиш учун мукофотни 50 миллион долларгача оширди

18:34 / 26.07.2025
АҚШ Венесуэла президенти Мадурони наркокартел раҳбари деб атади

20:31 / 02.07.2025
Россия Венесуэлада қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқарадиган завод очди

22:01 / 29.06.2025