Жамият | 08:02
4666
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда меҳнат стажи «ясаб берувчи» мутахассис ушланди

У ҳеч қаерда ишламайдиган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, бу ҳақида маълумотнома расмийлаштириб беришини айтган.

Фото: ДХХ

Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси бош мутахассиси ДХХ томонидан ушланди.

Қайд қилинишича, у ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда солиқ идораларидаги танишлари орқали 2 нафар маҳаллий фуқарога муқаддам ҳеч қаерда ишламаган бўлсалар-да, 2025 йил январ ойидан июн ойига қадар бўлган даврда иш ҳақи ҳисоблаб, бу ҳақида маълумотнома расмийлаштириб беришини айтган.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис ўз хизмати эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланган.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Мавзуга оид