Тошкент метросига учта янги поезд олиб келинди
Янги ҳаракат таркиблари 9-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнг йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

Фото: Тошкент метрополитени
Тошкент метрополитени 31 декабр куни учта янги поезд олиб келинганини маълум қилди.
Қайд этилишича, байрам кунида учта янги ҳаракат таркиблари (12 та метро вагони) метро вагон паркига олиб келинган.
Ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 9-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнг йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Транспорт вазирлиги ноябр ойида метро линияларнинг умумий узунлиги эса 38 километрдан 71 километргача ошгани, 2017 йилдан 2019 йилгача 36 та поезд эксплуатация қилингани, шунингдек, 2024 йилга келиб уларнинг сони 65 тага етказилгани тўғрисида хабар берганди. Вазирлик 2025 йил якунига қадар яна 26 та замонавий таркиб харид қилиниши режалаштирилганини маълум қилган эди.
Бундан ташқари, Тошкент метросининг 12 та бекатида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш имконияти яратилган, ҳозирги вақтда 4 та — «Буюк ипак йўли», «Амир Темур хиёбони», «Пахтакор» ва «Беруний» метро бекатларида ҳожатхоналар қурилишининг 1-босқичи бошланган.
Мавзуга оид

08:37
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади

10:24 / 01.05.2025
Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин

17:21 / 30.04.2025