Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.

Акмал Бурҳонов ўз постига ушбу суратни илова қилган.
Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади, дея ёзди Бурҳонов Telegram'даги каналида.
“Бу – давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради”, – дейди агентлик директори.
Акмал Бурҳонов коррупцияга мойиллик айнан қандай қилиб баҳоланиши борасида қўшимча тафсилотларни келтирмаган.
Аввалроқ Kun.uz Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари хитойлик инвесторларни чув туширгани учун 9 йилга қамалгани, айни пайтда Ромитан тумани ҳокими ўринбосари ҳам фирибгарликда айбланаётгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид

18:58 / 13.06.2025
Арманистонда собиқ бош вазир Овик Абрамян қўлга олинди

20:15 / 12.06.2025
Пасайишлар кўтарилишлардан кўп: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаряпти?

18:36 / 11.06.2025
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

16:44 / 04.06.2025