Тошкентда 4 нафар эгизак чақалоқ туғилди
Уларнинг аҳволи яхши ва шифокорлар назоратида экани таъкидланмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Тошкентда аёл 4 нафар чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда «Millar» дастури хабар берди.
Таъкидланишича, ёш оила асли Сурхондарёдан бўлиб, чақалоқлар шифокор назоратида бўлиши учун Тошкентга келган.
Оиланинг фарзандлари сони 5 нафарга етди, уларнинг 2 ёшли қизи ҳам бор.
Янги туғилган болалар икки ўғил ва икки қиз. Уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумайя ва Сафия исмлари қўйилди. Айни вақтда улар соғлом экани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши туфайли айрим рейслар Тошкентдаги аэродромга йўналтирилди

12:34 / 12.06.2025
Ҳукумат қарори: Пропискаси йўқлар Тошкентда таксичилик қилолмайди

11:05 / 12.06.2025