iPhone фойдаланувчиларига DeepSeek иловасини ўчириш таклиф этилди
NowSecure компанияси DeepSeek iOS мобил иловаси кенг қамровли текширувдан ўтказилганини, бунда жисмоний шахслар, корхоналар ва давлат идораларини хавф остига қўядиган бир нечта муҳим заифликларни аниқлаганини айтди.

iOS учун мўлжалланган DeepSeek мобил иловасида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари учун хавф туғдириши мумкин бўлган заифликлар топилди, деб ёзди NowSecure.
IT-мутахассислари корхоналарга DeepSeek иловасидан фойдаланишдан воз кечишни «астойдил тавсия қилмоқда».
«2025 йил 25 январдан бери энг оммабоп iOS иловаси сифатида DeepSeek жисмоний шахслар, корхоналар ва давлат хизматчиларига тегишли миллионлаб қурилмаларда юклаб олинди ва улардан фойдаланилди. Бу эса мамлакатлар, штат ва федерал ҳукуматлар ҳамда АҚШ ҳарбийлари томонидан ўз ташкилотларини ҳимоя қилиш ва миллий хавфсизликни таъминлаш учун тезкор тақиқларга сабаб бўлди», дейилади нашрда.
NowSecure компанияси DeepSeek iOS мобил иловаси кенг қамровли текширувдан ўтказилганини, бунда жисмоний шахслар, корхоналар ва давлат идораларини хавф остига қўядиган бир нечта муҳим заифликларни аниқлаганини айтди.
Аниқланган хавфлар орасида: илова махфий маълумотларни Интернет орқали шифрлашсиз узатади, бу эса уни ўғирлик ва манипуляцияга қарши заиф қилади; Фойдаланувчи номи, пароль ва шифрлаш калитлари ишончсиз сақланади, бу эса ҳисоб маълумотларини ўғирлаш хавфини оширади; Илова кузатиш учун ишлатилиши мумкин бўлган фойдаланувчи ва қурилма маълумотларини тўплайди; Фойдаланувчи маълумотлари Хитойдаги серверларга узатилади.
Мутахассислар «мобил иловалар хавфсизлиги ва маълумотлар ҳимоясига устувор аҳамият берадиган» муқобил СИ платформаларини ўрганишни тавсия қилди.
Аввалроқ, Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллект платформаси энг кўп юклаб олинган мобил иловалар рўйхатидан жой олди. Фойдаланувчилар унинг ChatGPT иловасига нисбатан анча тезкор эканини қайд қилди.
Кейинчалик, Италия ўз фуқароларининг маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида DeepSeek чатботини блоклади. Кейинчалик DeepSeek Жанубий Кореяда ҳам блокланди.
Мавзуга оид

21:02
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди

22:14 / 24.04.2025
Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида ўзида саратон борлигини аниқлади

12:30 / 22.04.2025
Бирлашган Араб Амирликлари қонунлар ёзишни сунъий интеллектга топширмоқчи

09:32 / 21.04.2025