Сунъий интеллектга асосланган «Одил» чат-боти ишга туширилди
Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари бўйича «Одил» чат-боти яратилди.
Telegram мессенжерига интеграциялашган ва сунъий интеллектга асосланган чат-бот фуқароларга давлат хизматлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишни осонлаштириш учун яратилган.
Унинг ишга туширилиши 1148 ишонч телефони операторлари юкини сезиларли даражада камайтириш ва фойдаланувчиларнинг сўровларига реал вақт режимида тезкор жавоб бериш имконини яратади.
1148 ишонч телефони орқали 2024 йилда фуқароларнинг 135 мингга яқин қўнғироғи қабул қилинган. Шундан қарийб 128 мингта мурожаат ёки 95 фоизи юзасидан мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Чат-ботнинг қандай имкониятлари бор?
▫️Давлат хизматларидан фойдаланиш тартиблари, талаблар ва жараёнлар ҳақида батафсил маълумотни тақдим этади.
▫️Керакли ҳужжатлар ва аризаларни топишга ёрдамлашади.
▫️Қайси масала бўйича қаерга мурожаат қилишни тушунтиради.
Келажакда чат-ботнинг функционал имкониятлари ва фаолият доирасини кенгайтириш кўзда тутилган.
Чат-ботнинг афзалликлари
✔️ Осон ва қулай — ҳужжатларни варақлаб чиқиш шарт эмас, барча зарур маълумотлар бир жойда.
✔️ Тезкор ва самарали — бот сизга керакли маслаҳат ва жавобларни бир зумда тақдим этади.
✔️ Доимий такомиллашиш — сунъий интеллект фойдаланувчилар таклиф ва фикрлари асосида ривожланиб боради.
Мавзуга оид

20:20
Open AI асосчиси кўз гавҳари орқали шахсни тасдиқлайдиган лойиҳани ишга туширди

21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди

22:14 / 24.04.2025
Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида ўзида саратон борлигини аниқлади

12:30 / 22.04.2025