Ўзбекистон 154 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширди
2025 йилнинг январ ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 154 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 4,5 млрд АҚШ долларига етказган.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 297,2 млрд АҚШ долларига ёки 7,5 фоизга ошган.
Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (22,1 фоиз), Россия (17,7 фоиз), Қозоғистон (7 фоиз), Туркия (4,7 фоиз) ва Корея Республикасида (3,8 фоиз) қайд этилган.
Ташқи савдо айланмасида экспорт 1,3 млрд долларни, импорт 3,2 млрд долларни ташкил қилди.
Мавзуга оид

10:40 / 09.06.2025
Май ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

09:45 / 09.06.2025
Бир килограмм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи айтилди

09:03 / 09.06.2025
Қайси соҳада тижорат корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

08:20 / 09.06.2025