Самарқандда новвойхона 820 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди
Самарқанд вилоятида 819,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” хабарида айтилишича, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Оқдарё туманида яшовчи фуқаро Б.Р. “Лойиш” МФЙда жойлашган новвойхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 819,9 миллион сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

20:00
Самарқандда майиз етиштириш ва экспорт бўйича йирик лойиҳа бошланмоқда

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

11:17 / 25.04.2025