Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Мамлакат етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этади ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди.
Мамлакат етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этади ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказади.
Кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Мавзуга оид

17:34
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди

18:15 / 27.04.2025
Шавкат Мирзиёев Эрон президентига таъзия йўллади

13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

18:14 / 24.04.2025