Шавкат Мирзиёев ва Европа Иттифоқи етакчилари биргаликда дарахт экди
Олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Самарқанд шаҳридаги Конгресс маркази хиёбонида икки туп эман экди.
Таъкидланишича, кўчат экиш маросими Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дўстлик, кўп қиррали ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир рамзи бўлди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев, Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен Самарқанд Халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди.
Меҳмонларга ўзбек халқининг бадиий, ҳунармандлик ва мусиқий маданияти намойиш этилди.
Мавзуга оид

17:07 / 12.06.2025
Шавкат Мирзиёев самолёт авиаҳалокати юзасидан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

23:57 / 11.06.2025
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин

21:27 / 11.06.2025
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни «Россия куни» билан табриклади

17:35 / 11.06.2025