Зеленский Россияга қарши «кучли санкциялар пакетлари»ни анонс қилди
Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг анъанавий тунги видеомурожаатида Россияга қарши янги миллий санкциялар пакетлари тайёрланаётганини маълум қилди.

Фото: В.Зеленскийнинг видеомурожаатидан скриншот
«Биз ўзимизнинг, украин санкциялар пакетларимизни тайёрлаяпмиз — махсус хизматлар томонидан тегишли асослар тақдим этилган. Бу кучли санкциялар бўлади ва у Москва урушни молиялаш учун фойдаланадиган «хуфиёна флот» танкерларига қарши ҳам, урушни тарғиб қилувчилар — бизнинг мудофаамизни заифлаштиришга уринаётган ва Россияга ёрдам берувчи шахсларга нисбатан ҳам қўлланади.
Шунингдек, айрим мансабдорларга қарши ҳам — улар барча украиналикларга таниш, таъсирга эга бўлган шахслар.
Айни вақтда тегишли фармонлар тайёрланмоқда, барчаси босқичма-босқич амалга оширилади. Биз, шунингдек, ўз санкцияларимиз Европа Иттифоқи ва дунёдаги бошқа кучли юрисдикциялар қарорлари билан мувофиқлашиши учун ҳам иш олиб боряпмиз», — деди Зеленский.
Мавзуга оид

21:23 / 27.04.2025
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди

18:17 / 27.04.2025
Россия денгиз пиёдалари ва Z-блогерлар Курск областида ҳамон украин ҳарбийлари борлигини хабар қилди

10:16 / 27.04.2025
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди

21:30 / 26.04.2025