Трамп Украина билан ерости бойликлари бўйича битим имзоланишини эълон қилди
Украина ва АҚШ минерал ресурслар бўйича битим тузиш ниятида меморандум имзолади. Киев у сармоя киритиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли шериклик учун имкониятлар очишини маълум қилди.

Фото: REUTERS
Украина ва Америка Қўшма Штатлари нодир металлар ва бошқа фойдали қазилмалар бўйича «келишувни якунлаш ва тузиш ниятларини кўрсатувчи» меморандумни имзолади. Бу ҳақда 17 апрел, пайшанба куни Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко Facebookʼда ёзди.
«Биз Украинани тиклашга инвестициялар жамғармасини яратишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Тегишли келишув катта сармоя киритиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва Украина ва АҚШ ўртасида ўзаро манфаатли шериклик учун имкониятлар очади — айнан шу мақсадда жамоалар ҳужжат устида ишламоқда», — дея таъкидлади вазир.
Свириденконинг қўшимча қилишича, шартнома матнини якунлаш, уни Украина ва АҚШ парламентлари томонидан имзолаш ва ратификация қилиш олдинда.
Вазир бошқа тафсилотларни ошкор қилмади.
Айни пайтда АҚШ президенти шу куни Украина билан ер қаъри бўйича келишув «тез орада, эҳтимол, келаси пайшанба куни», яъни 24 апрелда имзоланиши мумкинлигини айтди.«Шартнома бор», деди Доналд Трамп Оқ уйда Италия бош вазири Жоржа Мелони билан учрашуви чоғида.
Мавзуга оид

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

11:31 / 26.04.2025
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

19:59 / 25.04.2025