«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Узунлиги 12 км бўлган туннель Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида қурилмоқда.

Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» халқаро темирйўлининг энг муҳим элементларидан бири – туннель қурилиши бошланди.
Тантанали тадбирда иштирок этган Хитой ва Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихоналари вакиллари, уч давлат органлари ҳамда «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» қўшма темирйўл корхонаси вакиллари ушбу лойиҳа ҳамжиҳатлик, тараққиёт ва келажакка ишонч тимсолига айланишига ишонч билдирди.
Қурилаётган туннелнинг умумий узунлиги 12 км. У Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидан Норин вилоятининг Тўғуз-Тўро туманигача давом этади. Норин ва Жалолобод вилоятларида бир хил узунликдаги яна иккита йирик туннель қуриш режалаштирилган.
Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли участкасининг умумий узунлиги 300 километрдан ортиқ бўлади, қурилишга жами сармоя 4 миллиард 700 миллион долларга баҳоланмоқда.
Мамлакат учун стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳани амалга оширишга 20 мингдан ортиқ киши жалб этилади.
Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 120 км бўлган 46 та кўприк ва 27 та туннель қурилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, туннель ва кўприклар бутун темирйўл йўналишининг 40 фоизини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 27 декабрь куни «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтган, унда Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Хитой раиси Си Жинпинг ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган эди.
Мавзуга оид

21:02 / 29.04.2025
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

19:04 / 29.04.2025
Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

17:57 / 29.04.2025
Уч мамлакатнинг аҳиллиги тимсоли — “Дўстлик” стеласидан репортаж

16:52 / 29.04.2025