АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
Олти ой олдин Украинага ваъда қилинган Abrams танклари ҳали ҳам Австралияда, чунки улар учун АҚШ рухсати олинмаган, деб хабар берди Австралиянинг ABC телеканали.

Фото: Австралия мудофаа кучлари
АҚШ маъмурияти Австралияга Американинг M1A1 Abrams танкларини Украинага топширишга рухсат бермаяпти. Австралиянинг ABC телеканали 28 апрель, душанба куни хабар беришича, Канберра ҳукумати Киевга 245 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилганидан кейин олти ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам, танклар жўнатилиши учун якуний тасдиқни кутмоқда.
Австралия ҳарбийлари Украинага 2024 йилда ваъда қилинган танкларни етказиб бериш кечикишини қисман АҚШ қаршилиги билан боғламоқда. Топшириш жараёни давом этмоқда ва M1A1 Abrams'ни етказиб бериш 2025 йилга «режалаштирилган», дея хабар беради ABC Австралия Мудофаа вазирлигига таяниб.
Мудофаа вазирлиги Киевдаги ҳукумат билан иш олиб бориш бўйича келишувларга мувофиқ ишлашда давом этмоқда ва Австралия Россия босқинидан ҳимояланаётган Украинани қўллаб-қувватлашга содиқ қолади, дея қўшимча қилди матбуот котиби. ABC таъкидлаганидек, Австралия 2007 йилда сотиб олинган, жанговар ҳудудларда ҳеч қачон фойдаланилмаган 59 та M1A1 Abrams танкларини фойдаланишдан чиқарди. Уларнинг ўрнини замонавийроқ M1A2 жанговар танклари эгаллайди.
Бироқ, вазият билан таниш бўлган агентлик расмийлари АҚШнинг расмий розилиги йўқлиги сабабли жараёнда ноаниқлик борлигини таъкидламоқда. Бундан ташқари, Австралия M1A1 танкларини техник камчиликлари туфайли Украинага топшириш мақсадга мувофиқлигига шубҳа қила бошлади. «Бак қопқоғи Abrams'нинг энг заиф нуқтасидир, гап эса дронлар уруши ҳақида кетяпти», деб тушунтирди ҳарбий амалдорлардан бири каналга.
Мавзуга оид

21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди

21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди

01:16 / 24.04.2025
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди

10:32 / 04.04.2025