Жамият | 08:50
2503
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довонида “Ваз-2106” автомобили хандаққа тушиб кетди
Махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан олиб чиқилган.

Фото: ФВВ
Қамчиқ довонида 28 апрель куни соат 15:40 ларда “Ваз-2106” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетди.
ФВВ маълум қилишича, қутқарув отряди томонидан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.