Зеленский Россиянинг Беларусдаги шубҳали ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
Россия бу йил ёзда Беларусда ҳарбий машғулотлар ниқоби остида бирор нарсага тайёргарлик кўрмоқда, деди Украина президенти. У батафсил маълумот бермади.

Фото: president.gov.ua
Украина президенти Володимир Зеленский Россия Федерациясининг Беларусь ҳудудидаги шубҳали ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди. 29 апрель, сешанба куни Варшавада бўлиб ўтган Европа Иттифоқининг бир қанча давлатлари ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида Зеленский: «Бу ёзда Россия у ерда ҳарбий машғулотлар ниқоби остида нимадир тайёрламоқда», деди.
У қандай ҳаракатлар ҳақида гапираётгани ва Россия қандай тайёргарлик кўриши мумкинлигига аниқлик киритмади ва ҳеч қандай далил келтирмади.
Украинага қарши урушни давом эттираётган Россия Федерацияси ва Беларусь ҳукумати жорий йилнинг сентябр ойида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиши ҳақида аввалроқ маълум қилган эди.
Варшавада Полша, Австрия, Болгария, Хорватия, Чехия, Эстония, Греция, Венгрия, Латвия, Литва, Руминия, Словакия ва Словения ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирокида «Уч денгиз ташаббуси»нинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Мавзуга оид

20:06
Россия ва КХДР ўртасида автомобил кўпригини қуриш бошланди

18:55
Трамп ва Зеленскийнинг Ватикандаги 15 дақиқалик суҳбати тафсилотлари маълум қилинди

16:03
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди

09:40