Ўзбекистон | 20:51 / 02.05.2025
2741
1 дақиқада ўқилади

Ҳудудларда 24 та ерости пиёдалар ўтиш йўли қурилиши белгиланди

Бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўп.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

2024-2025 йиллар дастурларига мувофиқ республика ҳудудларида 24 та ерости пиёдалар ўтиш йўли қурилиши белгиланган. Шундан, Бухоро вилоятида 3 та, Самарқанд вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 14 та, Хоразм вилоятида 1 та ва Тошкент шаҳрида 4 та. Бу ҳақда Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

Таъкидланишича, 2024 йилда жами 7 та ерости пиёдалар ўтиш йўли фойдаланишга топширилган. Жумладан, Тошкент вилоятида 6 та ва Тошкент шаҳрида 1 та.

Бундан ташқари, 2025 йилда автомобиллар учун 18 та ерости ўтиш йўли қурилиши режалаштирилган: Бухоро вилоятида 3 та, Самарқанд вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 8 та, Хоразм вилоятида 1 та, Тошкент шаҳрида 4 та.

Таъкидланишича, ерости ўтиш йўллари ҳаракатланаётган пиёдалар учун қулайлик яратиши баробарида, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Мавзуга оид