Форишда кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг табиий уран ресурсларидан ядро ёнилғиси ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконияти муҳокама қилиняпти.

Фото: Telegram / uzatom_info
Жорий йилнинг 6 май куни энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Алишер Султонов раислигида кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган оператив штаб ва илмий-техник кенгашнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш доирасида «Атомстройэкспорт» АЖ билан тузилган шартнома асосида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати акс эттирилган тақдимот намойиш этилди. Тақдимотда лойиҳалаш босқичлари, тайёргарлик ишлари ва халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорлик масалалари атрофлича кўрсатилди.
Иштирокчилар шартнома мажбуриятларининг аниқ белгиланган муддатда бажарилаётганини таъкидлаб, регламентга қатъий риоя қилиш зарурлигига тўхталдилар шунингдек, қурилиш-монтаж базасини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, жумладан, жорий тайёргарлик босқичлари ва келгуси ишлар режалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ер бўлимларини ажратиш ва ташқи инфратузилмани таъминлаш масалалари кўриб чиқилди, бу эса маҳаллий ҳокимият органлари ва пудрат ташкилотлари билан фаол ҳамкорликни талаб қилади.
Илмий-техник кенгаш танланган майдонда ўтказилган муҳандислик тадқиқотлари натижаларини кўриб чиқди, бу натижалар лойиҳа ҳужжатлари учун асос бўлиб хизмат қилади ва объектнинг юқори хавфсизлик даражасини таъминлайди.
Йиғилиш давомида Жиззах вилояти Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди, бу лойиҳани минтақавий эҳтиёжларга мослаштириш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни оптималлаштириш имконини беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг табиий уран ресурсларидан ядро ёнилғиси ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконияти муҳокама қилинди, бу лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва мамлакатнинг энергетик мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Йиғилиш барча иштирокчиларнинг кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.
Ушбу штаб Ўзбекистон президенти топшириғига кўра лойиҳа иштирокчиларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш ва кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
Мавзуга оид

21:20 / 28.04.2025
“Агар эмас, қачонки...” — Лихачев Ўзбекистонда катта АЭС қурилиши ҳақида

00:46 / 28.04.2025
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди

22:04 / 23.04.2025
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди

17:06 / 23.04.2025