Ҳиндистон Покистон чегарани ўққа тутаётганини маълум қилди
Ҳиндистон армияси X ижтимоий тармоғи орқали Покистон армияси жума кунига ўтар кечаси бутун чегара бўйлаб учувчисиз учоқлардан ҳаво ҳужумларини амалга оширганини ва ўққа тутганини маълум қилди.

Фото: Getty Images
Ҳиндистон ҳарбийлари дрон ҳужумлари муваффақиятли қайтарилганини даъво қилмоқда. Покистон бу баёнотга ҳозирча изоҳ бермади.
Ҳиндистон пайшанба куни Покистонни Ҳиндистоннинг учта ҳарбий базасига учувчисиз учоқлар ва ракета зарбалари беришга уринишда айблади, бироқ Покистон мудофаа вазири армия бунга алоқадор эмаслигини айтди.
«Биз буни инкор қиламиз, биз ҳали ҳеч нарса қилганимиз йўқ. Биз зарба бериб, кейин буни рад этмас эдик», деди Покистон Мудофаа вазири Хаважа Осиф BBC'га.
Пайшанба куни кечқурун Ҳиндистон бошқарувидаги Кашмирнинг Жамму шаҳрида портлашлар содир бўлиб, бутун минтақада электр таъминотида узилишлар юзага келди.
Аввалроқ, чоршанба ва пайшанба кунлари Ҳиндистон ва Покистон трансчегаравий зарбалар беришда ва бир-бирини вазиятни кескинлаштиришда айблашда давом этди.
7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон икки ҳафта аввал сайёҳларнинг ўққа тутилишига жавобан Покистондаги террористик гуруҳларга алоқадор деб ҳисоблаган бир қанча нишонларга ракета ва дронлардан зарбалар берганди.
Мавзуга оид

09:01 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар

08:20 / 30.06.2025
Эрдўған: Туркия терроризмга қарши курашда Покистон билан бирдам

16:35 / 28.06.2025
Покистонда худкуш-террорчи ҳужуми оқибатида 16 ҳарбий ҳалок бўлди

08:21 / 28.06.2025