Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
Жорий йилнинг 10-12 май кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигидаги мамлакат ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация амалий сафар билан Афғонистонда бўлди.
Сафар давомида мамлакат делегацияси аъзолари Афғонистон соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Ҳамидулло Зоҳид билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини ошириш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамидулло Зоҳиднинг айтишича, илгари чет давлатлардан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари назоратсиз олиб кирилган бўлса, жорий йил март ойидан бошлаб мамлакатга бу турдаги маҳсулотлар алоҳида сертификациядан ўтказилган ҳолда импорт қилинмоқда.
Шу билан бирга, афғон томони Ўзбекистондан Афғонистонга озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотларини экспортини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратишини таъкидлади.

Учрашув якунида Афғонистондан чорва молларини импорт қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш учун меморандум имзолаш, Афғонистон Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат вазирлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025
Ўзбекистон Афғонистонга беғараз ёрдам тариқасида 26 тоннадан зиёд уруғ етказиб берди

17:30 / 12.05.2025
Афғонистон бозорида ўзбек ишбилармонлари иштироки кенгаймоқда

12:35 / 25.04.2025