Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
Россия ҳукумати яширин бюджет харажатларини оширмоқда. Украинага қарши уруш учун кўп триллион долларлик харажатлар яширилмоқда.

Фото: ТАСС
Россия ҳукумати россиялик солиқ тўловчиларга 20 триллион рублдан кўпроқ зарар келтирган Украинадаги уруш учун улкан ҳисобни «сояда» яшириб, яширин бюджет харажатларини оширмоқда, деб хабар берди 14 май, чоршанба куни The Moscow Times рус хизмати.
Россия Молия вазирлиги маълумотлари ва бюджет тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича материаллар асосида Германия халқаро хавфсизликни ўрганиш институти илмий ходими Янис Клюге ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида федерал ғазнадан махфий бандларга 3,6 триллион рубль сарфланган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (2,5 триллион рубль) махфий харажатлар 44 фоизга ёки 1,1 триллион рублга ошди ва уларнинг улуши янги рекордга етди – уч ойда бюджет томонидан сарфланган 11,2 триллион рублнинг 32 фоизи.
Натижада махфийлаштирилган харажатлар «ижтимоий сиёсат» (4,4 триллион рубль)дан кейин иккинчи энг катта бюджет бандига айланди. Улар соғлиқни сақлаш харажатларидан 7 баравар (0,5 триллион рубль) ва таълим харажатларидан деярли 9 баравар (0,4 триллион рубль)га ошди. Биринчи чоракда умумий бюджет харажатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 триллион рублга (+24 фоиз) ошган бўлса-да, бу ўсишнинг ҳар иккинчи рубли «соя бюджети»га ўтди.
Мавзуга оид

23:58 / 15.05.2025
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди

23:46 / 15.05.2025
Россия Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони лавозимдан олинди

19:34 / 15.05.2025
Путин Туркияга «иккинчи таркиб»ни юборди. Бу нима дегани?

18:18 / 15.05.2025