АҚШ собиқ президенти Жо Байденда саратон касаллиги аниқланди
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденга суякларга тарқалган простата саратони ташхиси қўйилди, деди унинг вакили. Байден ва унинг оиласи даволаниш усулларини ўрганмоқда.

Фото: Elizabeth Frantz / Reuters
АҚШнинг собиқ президенти, 82 ёшли Жо Байденга «простата саратонининг агрессив шакли» ташхиси қўйилган, деди унинг матбуот котиби 18 май, якшанба куни.
«Президент Жо Байден ўтган ҳафтада касаллик аломатларини сеза бошлаганидан сўнг простата безида тугун аниқлангани сабабли текширилди», — дея Американинг бир қатор оммавий ахборот воситалари, жумладан CNN телеканали ва The Hill интернет нашри баёнотдан иқтибос келтирган. «Жума куни (16 май) унга простата саратони ташхиси қўйилди, у суякларга метастазлар берган ҳамда Глисон шкаласи бўйича 9 балл (5-синф гуруҳи) билан тавсифланди».
Таъкидланишича, гап «касалликнинг агрессив шакли» ҳақида кетаётган бўлса-да, саратон ўсимтаси, афтидан, «гормонларга сезгир бўлиб, бу уни самарали даволашга имкон беради». Жо Байден ва унинг оиласи «даволаш усулларини баҳолаш учун шифокорлари билан ишламоқда», дейилади баёнотда.
CNN веб-сайти манбага таяниб хабар беришича, Байден шу дам олиш кунлари Делавэр штати Уилмингтондаги уйида бўлиб турибди. Журналистлар суҳбатдошидан собиқ президент айнан қаерда даволанаётганини билишга ҳаракат қилишди, дея аниқлик киритди нашр.
Бир неча кун аввал Байденнинг матбуот котиби АҚШ собиқ президенти яқинда простата безида топилган «кичик тугунча» туфайли текширувдан ўтганини айтди, деб хабар бермоқда CNN.
Мавзуга оид

19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

11:20 / 19.05.2025
Ўзбекистон Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади

17:19 / 07.05.2025