Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда исроилликларни отиб ўлдирган шахсга айблов қўйилди
31 ёшли Элиас Р. биринчи даражали қотиллик ва бошқа бир қанча оғир жиноятларда айбланмоқда. Вашингтондаги федерал прокуратура раҳбари вазифасини бажарувчининг айтишича, уни ўлим жазоси кутмоқда.

Фото: IsraelinUSA/Twitter/Anadolu/picture alliance
22 май, пайшанба куни Вашингтондаги федерал судда бир кун аввал АҚШ пойтахти марказида Исроил элчихонасининг икки ходимини отиб ташлаганликда гумонланаётган Чикагода яшовчи 30 ёшли Элиас Р.га қарши айбловлар қўйилди. Айбловлар рўйхатига иккита биринчи даражали қотиллик, хорижий амалдорларни ўлдириш, ўқотар қурол билан ўлдириш ва зўравонлик жиноятида ўқотар қуролдан фойдаланиш киради.
Вашингтондаги федерал прокуратура раҳбари вазифасини бажарувчи Жанин Пирро бу иш террорчилик ҳаракати ва нафрат жинояти сифатида текширилишини айтди. Унинг қўшимча қилишича, айбланувчи ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин. АҚШ бош прокурори Пам Бонди гумонланувчи ёлғиз ҳаракат қилгани бўйича дастлабки версияни айтди.
Элиас Р. 22 май куни биринчи суд мажлисида деярли ҳеч нарса демади, фақат судьянинг ўз ҳуқуқларини тушунадими ёки йўқми деган саволига «ҳа» деб жавоб берди. Айбланувчи ҳибс бўйича эшитувлар ҳуқуқидан воз кечди. Унинг иши бўйича дастлабки суд мажлиси 18 июнга белгиланган.
Мавзуга оид

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

14:57 / 30.07.2025
Трамп АҚШ ва Хитой тариф сулҳини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади

11:15 / 30.07.2025
Исроил Ғазо секторини тўлиқ аннексия қилиш масаласини кўриб чиқмоқчи

08:12 / 30.07.2025