Киев ва минтақага тунги ҳужум: жабрланганлар бор
Киев ва минтақа йирик ҳаво ҳужумларига учради. Пойтахтнинг беш туманида қурол парчаларининг қулаши қайд этилди, саккиз киши жабрланди.

Фото: Alex Babenko/AP Photo/picture alliance
24 май, шанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Киевга баллистик ракеталар ва УУА билан ҳужум қилди. «Киев ва унинг чеккасида ҳаво мудофааси узлуксиз ишламоқда», — деб хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко Telegramʼда.
Унинг маълумотларига кўра, айни дамда Киевда саккиз киши жабрланган. Икки киши Днипро туманидаги касалхонага ётқизилган, яна тўрт нафарига Святошинский туманида жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Пойтахтнинг бешта туманида — Соломенский, Святошинский, Днипро, Оболон ва Шевченко туманларида қурол парчаларининг қулаши қайд этилган.
Кличконинг таъкидлашича, Оболон туманида қурол парчалари савдо марказига тушган. Бундан ташқари, Оболондаги турар жой биносида ёнғин содир бўлган.
23 май куни кечқурун Киевда дронлар таҳдиди ва кейинчалик баллистика туфайли ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Украина ҳаво кучлари Киев йўналишида баллистик ракеталар учирилгани ҳақида хабар берди. 24 май куни ярим тундан сўнг пойтахт мэри Кличко Киевга йўл олган 20 та ҳужумкор УУА ҳақида хабар берди.