Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
Ўт очиш ўқув машғулоти доирасида амалга оширилган. Мамлакат соҳилни қўриқлаш хизмати бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслигига ваъда берди.

Фото: kaiho.mlit.go.jp
Япония соҳилни қўриқлаш хизматининг патрул катери огоҳлантиришсиз Ҳоккайдо ороли атрофидаги ҳудудий сувларда пулемётдан ўқ узган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказди. Машғулот ўтказган жой яқинида Россиянинг Сахалин области таркибига кирувчи Кунашир ороли жойлашган.
NHK маълумотларига кўра, воқеа 23 май куни содир бўлган. Патрул катери пулемётдан 66 та ўқ узган. Кема экипажи бошқа кемалар учун навигация огоҳлантириши эълон қилинмаганини пайқаб қолганидан кейин машғулот тўхтатилган.
Япония соҳилни қўриқлаш хизмати чора кўриш ва бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслигига ваъда берди. Идора ходимлари зиммасига хавфсизлик масалалари бўйича қўшимча тайёргарликда ўтиш мажбурияти юкланади.
Кунашир — Курил ороллари архипелагидаги энг катта оролдир. У Россия ва Япония ўртасидаги баҳсли ҳудуд ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, апрел охирларида Хитой Филиппин яқинидаги баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олганди. Хитойлик офицерлар оролга байроқ ўрнатиб, суратга олиш ишларини тугатгач, кўп ўтмай ҳудудни тарк этган.
Мавзуга оид

23:19 / 10.06.2025
Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ҳолат юзасидан Россияга ТИВга нота юборди

22:32 / 10.06.2025
Россияда мактабга қабул қилинмаган 300 минг мигрант болалари борлиги маълум қилинди

21:30 / 10.06.2025
Германия фуқаролигини олган россияликлар сони рекорд даражага етди

12:55 / 10.06.2025