Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Жоржа Мелони Самарқанддан ватанига қайтиб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири Жоржа Мелони Самарқанддаги Конгресс маркази хиёбонида биргаликда эман дарахтини экди.
Таъкидланишича, маросим икки мамлакат халқларининг дўстлиги, Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишининг рамзи бўлди.
Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифни Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилиш билан давом эттирди.
Шундан сўнг, Жоржа Мелонининг Ўзбекистонга икки кунлик расмий ташрифи якунланди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Шавкат Мирзиёев ҳам Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтди.
Мавзуга оид

07:35 / 18.07.2025
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди

20:50 / 16.07.2025
2026 йилги Қишки Олимпиада медаллари тақдим этилди

23:21 / 12.07.2025
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди

09:56 / 12.07.2025