Исроил аскарлари Ғазода ёрдам олишга йиғилганларга қарата ўт очди
Очлик ва блокада шароитида фаластинликлар ҳатто ёрдам тарқатиш пунктларида ҳам нишонга айланмоқда.

Фото: AP
Исроил аскарларининг гуманитар ёрдам тарқатиш пунктида тўпланган Ғазо аҳолисига қарата ўт очиши оқибатида камида 20 нафар фаластинлик яраланган, улардан бири оғир аҳволда. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA давлат агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса секторнинг марказий қисмидаги Дайр ал-Балоҳ шаҳридаги Бурейж қочқинлар лагери яқинида содир бўлган. Одамлар очарчилик кучайиб бораётган бир пайтда озиқ-овқат олиш умидида келган.
Исроил Ғазога оммавий ҳужумларни давом эттириб, инсонпарварлик ёрдами киришини чеклаб, гуманитар фалокатни янада кучайтирмоқда. Озиқ-овқат етишмаслигига қарамай, фаластинликлар омон қолишга уринар экан, тобора кўпроқ ёрдам пунктлари нишонига айланмоқда.
Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими аввалроқ 26-28 май кунлари Исроил ҳужумларида гуманитар марказларга йўл олган 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
Блокада давом этар экан, Исроил гуманитар ёрдам йўлларини назорат қилишга интилмоқда, бу озиқ-овқат тарқатиш пунктларида тартибсизлик ва зўравонликка олиб келяпти.
Мавзуга оид

15:14 / 04.06.2025
2024 йил можаро ҳудудларида яшаётган болалар учун «тарихдаги энг оғир йиллардан бири» бўлди

14:15 / 04.06.2025
Исроил армиясининг Ғазога ҳужуми бир кунда 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди

13:09 / 04.06.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазодаги тинч аҳолига ҳужуми уруш жинояти бўлиши мумкин

15:05 / 03.06.2025