Жаҳон | 18:26 / 09.06.2025
915
2 дақиқада ўқилади

Хитойдаги муҳим имтиҳонлар пайтида сунъий интеллект иловалари ўчириб қўйилди

Бу чора университетларга қабул пайтида фириб ишлатишнинг олдини олишга қаратилган.

Фото: AFP/Getty Images

Хитойда Alibaba ва Tencent компанияларининг машҳур сунъий интеллект (СИ) иловалари университетга кириш имтиҳонлари даври «Gaokao» вақтида тасвирни аниқлаш функциясини вақтинча ўчириб қўйди. Бу имтиҳонлар пайтида фириб ишлатишнинг олдини олиш ва тестнинг адолатли ўтишини таъминлаш учун амалга оширилди.

Мамлакат бўйлаб бир неча кун давом этадиган имтиҳонлар пайтида Qwen, Yuanbao ва Kimi каби иловалар фотосуратларни қайта ишлаш имкониятини чеклади. Имтиҳон вақтида функциядан фойдаланишга уринаётганда, чатботлар хизмат вақтинчалик ишламаётгани ҳақида хабар беради.

«Gaokao» хитойлик мактаб битирувчилари учун энг муҳим имтиҳон бўлиб, уларнинг келажаги асосан ушбу тест натижаларига боғлиқдир. Унда 13,4 миллионга яқин ўқувчи иштирок этади ва кўпчилик учун бу университетга киришнинг ягона имкониятидир, айниқса кичик шаҳарлар ва кам таъминланган оила фарзандлари учун.

Мамлакатда АҚШдаги каби йиллик баҳолар, иншолар ва стандартлаштирилган тестларни ҳисобга оладиган қабул тизими мавжуд эмас. Шунинг учун бу имтиҳон катта аҳамиятга эга ва фириб ишлатишнинг олдини олиш учун қатъий назорат қилинади.

Мавзуга оид