Исроилнинг Эронга қарши операцияси 14 кун давом этиши мумкин
Баъзи таҳлилчилар зарбаларнинг дастлабки тўлқини Эрон ядровий дастурига етарли даражада зарар етказа олмагани ва операция чўзилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Фото: Anadolu Agency
Исроилнинг юқори мартабали расмийси The Wall Strest Journal газетасига берган интервьюсида Исроилнинг Эронга қарши операцияси «ниҳоясига етмаганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, операция 14 кунга мўлжалланган.
Нашрнинг таъкидлашича, бу баёнот баъзи таҳлилчиларнинг фикрига мос келади. Уларга кўра, зарбаларнинг дастлабки тўлқини Эрон ядровий дастурига етарли даражада зарар етказа олмаган. Аммо, Исроил бир вақтнинг ўзида Эрон объектлари, қўмондонликлари ва қурол-яроғ омборларига зарба бериш орқали жавоб зарбасини чеклашга ҳаракат қилган.
Исроил армияси ҳам операция давом этишини билдирди, деб ёзди The Times of Israel.
«Биз стратегик имкониятлар ойнасида турибмиз. Қайтмас нуқтага етдик ва ҳозир ҳаракат қилишдан бошқа иложимиз йўқ», деди Исроил ҳарбийлари.
Шу билан бирга, Эронга нисбатан ҳарбий операция энди бошланди, деди Исроил армияси матбуот котиби Эфи Дефрин.
«Айни пайтда Исроил армияси мақсадга эришиш учун операцияларни давом эттирмоқда, параллел равишда Исроилнинг муҳим мудофаасини таъминламоқда», деди у.
Зарбалар қачонгача давом этиши ҳақидаги саволга жавобан у «операция энди бошланмоқда» деди ва армия Эроннинг жавоб зарбаларига тайёргарлик кўраётганини таъкидлади.
Исроил 13 июнь куни эрта тонгда Эрон ҳудудига қатор зарбалар берди. Тасдиқланган нишон Натанздаги уранни бойитиш заводи бўлиб, унинг аксарият объектлари ер остида жойлашган. Эрон расмийларининг таъкидлашича, фақат ер усти иншоотлари шикастланган. Исроил армияси ўз навбатида, ер ости иншоотлари ҳам қисман вайрон бўлганини даъво қилади.
Мавзуга оид

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

22:25 / 14.06.2025
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди

21:18 / 14.06.2025
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тел-Авивга парвозларни тўхтатди

19:45 / 14.06.2025