Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишга чақирилди
ТИВ вакилига кўра, Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган.
Эрон ва Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралади, деб ёзмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.
«Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда. Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган», — дейилади баёнотда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилиш, ушбу мамлакатларда бўлган фуқаролардан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралади.
«Хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда, фуқароларимиздан ҳушёрликни сақлашни ва расмий эълонларни кузатиб боришни илтимос қиламиз», — дея таъкидланади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроил туризм вазирлиги мамлакатда вақтинчалик бўлиб турган сайёҳларга хавфсиз тарзда чиқиб кетиш имконини берувчи махсус рақамли рўйхатдан ўтиш шаклини жорий этганини маълум қилганди. Шунингдек, Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

20:36 / 09.08.2025
Эрон Зангезур йўлагини АҚШ назоратига ўтказмасликка ваъда берди

19:10 / 09.08.2025
Эрон ўз мутахассислари ўлдирилганидан кейин ядровий дастурини қайта тузди – ОАВ

14:20 / 09.08.2025
Исроилнинг Ғазони эгаллаш қарори: дунё кескинлашувдан хавотирда

13:27 / 09.08.2025