Венгрия бош вазири: Россия НАТО учун таҳдид эмас
НАТОнинг Украинада иши йўқ, чунки у ҳам Россия каби иттифоққа аъзо эмас — Виктор Орбан.

Фото: JONAS ROOSENS / AFP
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россия НАТОга таҳдид соладиган даражада кучли эмаслигини айтди.
НАТО саммитининг якуний кунида Ҳаагада журналистлар билан суҳбатда бўлган Орбан Европадаги хавфсизлик ва иқтисодий вазият билан боғлиқ бир қатор саволларга жавоб берди.
Унинг таъкидлашича, Европа учун асосий таҳдид хавфсизлик эмас, балки рақобатбардошликни йўқотишдир.
«Биз жаҳон савдосида ўз ўрнимизни йўқотмоқдамиз. Асосий муаммо — иқтисодий таҳдид», — деди у.
Глобал хавфсизликнинг АҚШ президенти Доналд Трамп қарорларига боғлиқлиги ҳақидаги саволга Орбан Трамп соғлом фикрли одам эканлигини айтди.
«Биз буни яқинда Эрон ва Исроил ўртасидаги можарога аралашганида кўрдик. Унинг ҳаракатлари туфайли урушлар қисқармоқда ва тажовузкор риторика ўз кучини йўқотмоқда», — деди у.
НАТОнинг мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизига етказиш бўйича янги мақсадини изоҳлар экан, Орбан Европа Иттифоқининг жорий бюджет қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтди.
«Мавжуд қоидалар мавжуд экан, ким нима дейишидан қатъи назар, ҳеч бир давлат 5 фоизга эриша олмайди. Биз ҳамма нарсани янги тизим бўйича қайта ҳисоблашимиз керак — шунда бу мумкин бўлади», деб таъкидлади бош вазир.
Орбан, шунингдек, «Россия реал хавф туғдирмайди», деб таъкидлади.
«Биз анча кучлимиз. НАТОнинг Украинада иши йўқ, чунки у худди Россия каби алянсга аъзо эмас. Менинг вазифам - шундай бўлиб қолиши учун ҳамма нарсани қилиш», — дея хулоса қилди у.
Мавзуга оид

21:51
Гап ақлбовар қилмас суммалар ҳақида кетмоқда: НАТО тарихий қуролланиш декадасига кирди

21:34
«Суткасига 16 соатлаб ишлайди». Россияга Шимолий Кореядан 50 минг қурувчи олиб келинади

18:13
Россияда мигрантларнинг қурилишдаги улуши маълум қилинди

16:57