Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi компанияси YU7 электр йўлтанламасини тақдим қилди
Олдиндан буюртмалар сонининг кўплиги туфайли компания акциялари қиймати ҳам ошди.

Фото: Xiaomi
Xiaomi компанияси ўзининг иккинчи электромобили - YU7 йўлтанламасини тақдим қилгач, Ҳонгконг биржасидаги акциялари қиймати 8 фоизга ошди. Бунга электромобилга олдиндан берилган буюртмалар сонининг рекорд даражада кўплиги сабаб бўлган, деб ёзди Bloomberg.
26 июн куни Xiaomi ўзининг YU7 электр йўлтанламас автомобилини тақдим этди, унинг нархи 253500 юан (35360 доллар). Бу корпорациянинг Хитой бозоридаги иккинчи электромобили бўлиб, унга ўрнатилган ҳайдовчига ёрдам бериш технологияси ҳам катта қизиқиш уйғотган.
Савдо жараёни очилганидан кейинги биринчи соатда Xiaomi YU7 учун кутилмаганда катта миқдордаги буюртма тушди – қарийб 290 мингта.
Xiaomi YU7 Хитой бозорида Tesla Model Y рақобатчиси деб эълон қилинди. Xiaomi асосчиси Лей Жун тақдимот давомида ушбу икки моделни тўғридан-тўғри таққослади, худди бир вақтлар Mi смартфонларини iPhone билан таққослаганидек.
YU7 нархи Model Y нархидан бироз пастроқ бўлиб, унга истеъмолчилар талаби таҳлилчилар ва бозор кутилмаларидан сезиларли даражада юқори экани таъкидланмоқда. Бу эса Xiaomi компаниясига Хитойнинг премиум автомобил бозоридаги етакчи мавқеини янада мустаҳкамлаш имконини беради.
Март ойида Xiaomi Ҳонгконг биржасида акцияларни жойлаштириш чоғида 5,5 миллиард доллар йиғди. Компания ушбу маблағларни ўзининг электромобил бизнесини ривожлантиришга йўналтиришни режалаштирган. Xiaomi, хусусан, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва Пекиндаги заводини кенгайтириш ниятида.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Асабийлашиш – саломатлик душмани: эмоционал мувозанатни қандай сақлаш мумкин?
Соғлом ҳаёт | 20:19
-
Хитой Европадан нега норози?
Жаҳон | 20:09
-
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди
Жаҳон | 20:02
Мавзуга оид

20:09
Хитой Европадан нега норози?

20:02
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

14:34
Хитой Тошкентда аккумуляторларни сақлаш тизимини барпо этади

09:54