Туғилиш ҳолати бўйича фуқаролик: АҚШ Олий суди - Трамп томонида
АҚШ Олий суди туғилиш ҳолати бўйича фуқаролик бериш ишида президент томонида бўлиб, Доналд Трампнинг фармойишини блоклаш ҳуқуқини чеклади.

Фото: REUTERS
АҚШ Олий суди туғилиш ҳолати бўйича фуқаролик бериш ишида АҚШ президенти Доналд Трамп томонида бўлиб, қуйи судяларнинг Оқ уйнинг миллий миқёсдаги сиёсатига тўсқинлик қилиш имкониятини чеклади. Вашингтондаги консерватив судя Эми Кони Барретт 27 июн, жума куни шундай қарор чиқарди.
Олий суд якунда консерватив кўпчилик овоз билан қуйи судлар «Конгресс федерал судларга берилган ваколатидан чиқиб кетган» деган қарорга келди, деб хабар беради AFP.
Бу қуйи судларнинг Трампнинг ноқонуний муҳожирларнинг фарзандларига фуқароликни тақиқлаш ҳақидаги буйруғини блоклаш ваколатини чеклайди. Ушбу судлар ўз қарорларини қайта кўриб чиқиши керак. Шунингдек, қарорда Трампнинг бу сиёсати қонунийлиги кўриб чиқилмаган, деб хабар берди Reuters.
Доналд Трамп шахсан бу лавозимга Барреттни биринчи муддатда тайинлаган эди. Оқ уй раҳбари унга миннатдорчилик билдириб, Олий суд «радикал сўл судялар» томонидан «ҳокимиятни суиистеъмол қилиш»га чек қўйганини айтди. «Олий суд Конституция, ҳокимиятлар бўлиниши ва қонун устуворлигини ҳимоя қилишда улкан ғалабага эришди», — деди Трамп.
Оқ уй раҳбари 20 январдаги инаугурациядан сўнг АҚШ фуқаролигини туғилиш ҳуқуқи бўйича беришни чекловчи фармонни имзолади.
Мавзуга оид

22:44 / 30.06.2025
Америкада ваҳшиёна лагерь: ушланган мигрантларни тимсоҳлар қўриқлайди

21:28 / 30.06.2025
АҚШ прокуратураси Россияга алоқадор фирибгарларни тиббий суғурта тизимидан 1 млрд доллар ўғирлаганликда айблади

17:54 / 30.06.2025
Нетаняҳу Ғазода устуворликни гаровдагиларга қаратишни бошлади. Трамп Ҳамас билан «битим» талаб қилмоқда

13:44 / 30.06.2025