Ўзбекистон | 10:39
797
1 дақиқада ўқилади

Uzcosmos дала ёнғинларини кузатиш имконини берувчи портални ишга туширди

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан дала ёнғинларини кузатиш имконини берувчи портал ишга туширилди.

Сайтдан скриншот

Эндиликда барча фуқаролар республиканинг қайси ҳудудида дала ёнғинлари содир бўлаётгани, унинг манзили ва ҳажми бўйича dalayongini.cmspace.uz очиқ портали орқали тўлиқ маълумот олиши мумкин.

Uzcosmos шу каби салбий ҳолатлар бўйича хабардорликни ошириш мақсадида махсус @UzCosmos_Yongin_bot’ни ҳам ишга туширди. 

У орқали дала ёнғинларига гувоҳ бўлганлар реал вақт режимида суратлар ва манзилларни агентликка юбориши мумкин.

Мавзуга оид