Арманистон ШҲТ аъзоси бўлишга қарор қилди
Мамлакат ташкилотининг асосий тамойиллари, яъни ҳудудий яхлитлик, куч ишлатмаслик ва чегаралар дахлсизлигини таъминлашга тайёрлигини билдирди.

Фото: AFP/Getty Images
Арманистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш истагини билдирди, деб хабар қилди Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Мамлакат ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Пекинга ташриф буюриб, хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. У Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг асосий тамойиллари, яъни ҳудудий яхлитлик, куч ишлатмаслик ва чегаралар дахлсизлигини таъминлаган ҳолда, ШҲТ аъзоси бўлишга қарор қилганини тасдиқлади.
Мирзоян Хитойга расмий ташрифи доирасида Арманистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларни «янги босқичга» расман «кўтариш» зарурлигини таъкидлади.
ШҲТ ҳозир 10 та аъзога эга – Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва Беларус.
Мавзуга оид

11:50
Германия ТИВ раҳбари Хитойни Москвага таъсир ўтказишга чақирди

11:49 / 03.07.2025
Каллас Хитой компанияларини урушда Россияга ёрдам беришни тўхтатишга чақирди

08:03 / 03.07.2025
Хитой ЕИни «глобал барқарорлик» учун ўзаро ҳамкорликка чақирди

21:12 / 02.07.2025