Жаҳон | 07:41 / 03.07.2025
1444
2 дақиқада ўқилади

БМТ: Ғазода атиги 4,6 фоиз фойдаланишга яроқли экин майдони қолди

Маҳаллий деҳқонлар чодирлар орасидаги вақтинчалик томорқаларда ёки бузилган уйлар вайроналари орасида деҳқончилик қилишга уриняпти.

Фото: Anadolu Agency

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Исроилнинг қирғинбарот уруши блокададаги Ғазо секторида қишлоқ хўжалигини вайрон қилгани, яроқли экин майдонларининг атиги 4,6 фоизи қолганини маълум қилди.

ФАОнинг ёзма баёнотига кўра, ФАО бош директори ёрдамчиси ҳамда Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий вакили Абделҳаким Ал-Ваер шундай деди: «Биз ҳозирда Ғазога битта уруғ ёки бир қоп ўғит олиб кела олмаяпмиз. Гуманитар ёрдам тикланганидан кейин бу ёрдамни беришга тайёр бўламиз. Айни пайтда биз Ғазо фермерларининг озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш йўлларини ўрганмоқдамиз».

ФАО баёнотида таъкидланишича, Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо ерларининг атиги 4,6 фоизи фойдаланишга яроқли бўлиб қолмоқда.

«Жуда чекланган экин майдонлари туфайли фермерлар чодирлар орасидаги вақтинчалик томорқаларда ёки бузилган уйлар вайроналари орасида деҳқончилик билан шуғулланишга ҳаракат қилмоқда», дейилади баёнотда.

Ғазо секторида қишлоқ хўжалик озиқ-овқат ишлаб чиқариши инқирозга юз тутганига эътибор қаратган ташкилот яқинда Рафаҳ ва Хон-Юнус ҳудудларида 200 фермерга ёрдам берганини билдирди.

Мавзуга оид