Киев учун қурол: АҚШ Конгресси вазиятга ойдинлик киритишни сўрамоқда
Республикачи Фицпатрик Оқ уй ва Мудофаа вазирлигидан Пентагон Киевга қурол-яроғ етказиб беришнинг бир қисмини музлатиб қўйгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритиш учун брифинг ўтказишни сўради.

Фото: AP
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Брайан Фицпатрик (Пенсилвания штатидан республикачи) Оқ уй ва Мудофаа вазирлигидан Пентагон Киевга қурол-яроғ етказиб беришнинг бир қисмини музлатиб қўйгани ҳақидаги хабарлар муносабати билан вазиятга ойдинлик киритиш учун фавқулодда брифинг ўтказишни расман сўради. Фицпатрик ўз мактуби нусхасини 2 июл, чоршанба куни ижтимоий тармоқда жойлаштирди.
Қонун чиқарувчининг сўзларига кўра, у тегишли органлар қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захираларини ўрганиб чиқиб, «Қўшма Штатлар Украинани ўз халқини ҳимоя қилиш ва озодлик йўлида зудлик билан зарур бўлган ресурслар билан таъминлашга тўлиқ содиқ қолишини» таъминлашига умид қилмоқда.
Республикачи Россия уруш бошланганидан бери энг йирик ҳаво ҳужумини амалга ошираётганини, бир ҳафта ичида Украинадаги тинч аҳоли объектларини 500 дан ортиқ ўқ-дорилар билан ўққа тутганини эслатди.
«Украина қўшинлари нафақат ўз ватанини ҳимоя қилмоқда — улар озодликнинг олдинги сафларини ушлаб турибди. Озодлик ҳимоясида ярим чора бўлиши мумкин эмас. Биз ҳар доимгидек тинчликни куч билан ҳимоя қилишимиз керак», — деб ёзади сиёсатчи.
Айни вақтда, Мудофаа вазирлиги вакили Шон Парнелл брифингда АҚШ бошқа давлатларга ёрдам кўрсатишда «ўзига зарар келтирмаслик» учун Мудофаа вазирлиги имкониятларини қайта кўриб чиқаётганини айтди.
Мавзуга оид

20:34 / 03.07.2025
Украинанинг Ҳаркив шаҳрида солиқлар ва йиғимлар бекор қилинди

16:57 / 03.07.2025
АҚШ нафақат Украинага, балки бошқа мамлакатларга ҳам ҳарбий ёрдамни тўхтатди

16:00 / 03.07.2025
Ўн биринчиси. Курскда Россиянинг яна бир генерали ҳалок бўлди

12:38 / 03.07.2025