Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди
Подполковник Акмал Аҳмедов турмуш ўртоғига тегишли Malibu’нинг 100 дан ортиқ жарималари бекор қилингани ортидан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Акмал Аҳмедов (ўнгда) / Фото: Вилоят ИИБ
Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
«Тизимни таъмагирлик, порахўрлик сингари иллатлардан тозалаш ишлари олиб борилаётган бир пайтда, бошқарма бошлиғи яқин қариндошига тегишли бўлган Malibu-2 автомашинасида содир этилган қоидабузарликларни қонунга зид равишда яширишга урингани фош этилган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Ҳозирда мазкур қонунбузарликка тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Malibu русумли 40 081 SBA давлат рақамли автотранспорт воситасида содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар тўлиқ ундирилган.
Олдинроқ Фарғонада ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан қоидабузарликлари бекор қилиб келинган Malibu машинаси вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедовнинг турмуш ўртоғига тегишли экани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

09:20 / 06.07.2025
Фарғонадаги “от ўйинлар”, ўғирланган банкир ва порахўр судя — ҳафта дайжести

13:34 / 05.07.2025
Фарғонадаги Malibu иши: ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг турмуш ўртоғи экани маълум бўлди

23:53 / 04.07.2025
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди

20:36 / 04.07.2025