Исроил ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийчилар объектларига зарба берди
Яманнинг Ходейда, Рас Исо ва Эс Салиф портлари, шунингдек, Рас Қанатиб электр станциясига зарбалар ҳусийчиларнинг Исроил ҳудудига бир неча бор ракета ҳужумларига жавобан амалга оширилган, дея хабар берди ЦАҲАЛ.

Фото: Видеодан кадр
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) 6 июл, якшанба куни кечқурун Яманнинг Ходейда, Рас Исо ва Эс Салиф портлари ҳамда Рас Қанатиб электр станциясига зарбалар ҳақида хабар берди. Маълум қилинишича, бу ишда ҳарбий разведка ва Исроил денгиз флоти маълумотларидан фойдаланилган.
Рўйхатда келтирилган портлар «ҳусийчилар террорчи режими томонидан Эрон режимидан Исроил давлати ва унинг иттифоқчиларига қарши террорчилик амалиётларини ўтказишда қўлланадиган қурол-яроғларни ташиш учун фойдаланилади», деб хабар қилди ЦАҲАЛ. Улар, жумладан, 2023 йил ноябрида ҳусийчилар томонидан қўлга олинган Galaxy Leader юк кемаси Рас Исо портида йўқ қилинганини қўшимча қилди. Исроил армияси маълумотларига кўра, Яман радикал ҳарбийлашган гуруҳи «кейинги террорчилик фаолияти» учун бошқа кемалар ҳаракатини кузатиш учун унга радар ўрнатган.
Рас Қанатиб электр станцияси эса «ҳусийчилар режимининг ҳарбий амалиётлари учун муҳим электр манбаи бўлиб хизмат қилган», дейилади ЦАҲАЛ постида.
Исроил ҳарбийлари ҳусийчилар «Эрон режимининг қўғирчоқлари, улар ўз операциялари учун ундан маблағ ва қурол оладиган» ва «Эроннинг глобал террорчилик фаолиятидаги ҳамкорлари» эканини таъкидлади. ЦАҲАЛ «керак бўлганда, Исроил давлати фуқароларига ҳар қандай таҳдидга қарши қатъий ҳаракатни давом эттириш» ниятини тасдиқлади.
Айни пайтда ҳусийчилар «Яман ҳаво кучлари Исроилнинг тажовузкорлигига қарши туришини» айтди.
Мавзуга оид

10:58 / 07.07.2025
Исроилда Ғазода доимий оташкесим ўрнатиш талаби билан кўп минг кишилик акция ўтказилди

10:03 / 07.07.2025
АҚШ ҲАМАСни Ғазодаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктига ҳужумда айблади

09:20 / 07.07.2025
Исроил армияси Ғазонинг қатор ҳудудларига зарба берди: 41 киши ҳалок бўлди

08:45 / 07.07.2025