Жаҳон | 07:41 / 12.07.2025
3258
2 дақиқада ўқилади

Доғистонда 300 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди

Доғистоннинг Магарамкент туманида уч кун ичида 302 киши, жумладан, 294 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифокорларга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Фото: gorodbuynaksk / Telegram

Доғистоннинг Магарамкент туманида уч кун ичида 302 киши, жумладан, 294 нафар бола ичак инфекцияси белгилари билан шифокорларга мурожаат қилган. Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилди.

Маҳаллий Роспотребнадзор маълумотларига кўра, заҳарланиш Магарамкентдан 14 километр узоқликдаги "Джепельский" булоғи суви билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шифокорлар қишлоқларда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказмоқда. Вазият аввалроқ Магарамкентга ташриф буюрган Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Ярослав Глазов томонидан назоратга олинган.

Заҳарланиш аломатлари билан туман марказий шифохонасига ётқизилган 3 нафар бемор чиқарилган, 93 нафар бемор шифохонада қолмоқда. Касаллик ҳолатлари қайд этилган аҳоли пунктлари аҳолисига ичимлик ва овқат тайёрлаш учун фақат шиша ёки қайнатилган сувдан фойдаланиш тавсия этилди, дея аниқлик киритди "Интерфакс" агентлиги.

Доғистонга сув дезинфекцияси учун уч тонна натрий гипохлорит етказилади. 9 июл куни Россия Тергов қўмитасининг маҳаллий бошқармаси туман уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси директори Ренат Холидовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Унга нисбатан «хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Мавзуга оид