Жаҳон | 19:42 / 12.07.2025
2239
1 дақиқада ўқилади

Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди

У ҳаётда нимага эътибор қаратишни танлаётган талабаларга маслаҳат берди.

Фото: TuckerCarlson / YouTube

Компания ташкил қилиш ва лойиҳаларни бошқаришда асосий маҳорат математика билимидир, деди Telegram асосчиси Павел Дуров.

У ҳаётда нимага эътибор қаратишни танлаётган талабаларга шундай маслаҳат берди. Дуров тушунтирганидек, математика «доимий равишда мияга таянишни» ва «мантиқий фикрлашни», шунингдек, «муаммоларни гуруҳларга бўлиш ва уларни босқичма-босқич тўғри тартибда ҳал қилишни» ўргатади.

«Бу сизга компания ташкил қилиш ва лойиҳаларни бошқариш учун керак бўладиган асосий маҳорат», деб ёзди у Telegram-каналида.

Аввалроқ Дуров «ўз салоҳиятини тўлиқ очиб бериш ва ақл равшанлигини сақлаш»ни истаганларга баъзи нарсалардан воз кечишни маслаҳат берган эди. Унинг таъкидлашича, муваффақиятнинг сири шундаки, 20 йилдан ортиқ вақт давомида спиртли ичимликлар, тамаки, қаҳва, таблеткалар ва гиёҳванд моддалардан бутунлай воз кечган.

Мавзуга оид