Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистоннинг яна иккита туманида жазирама туфайли боғчалар ёпилди
Тахиатош ва Қораўзак туманларида 16-18 июл кунлари мактабгача таълим ташкилотлари ишламайди.

Фото: Kun.uz
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош ва Қораўзак туманлари ҳокимликлари қарорига кўра, 2025 йил 16-18 июл кунлари мактабгача таълим ташкилотлари (болалар боғчалари) ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди. Аввалроқ, Хўжайли тумани ҳокимлиги ҳам шу ҳақда қарор қабул қилган эди.
Ушбу қарорларга об-ҳаво шароитининг жуда иссиқ келиши сабаб бўлгани айтилмоқда. «Ўзгидромет» 17-19 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирганди.
17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18−20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40…+43 даражагача, жанубда ва ҳудудларда баъзи жой +44...+45 даражагача кўтарилади.