Жамият | 14:23
930
1 дақиқада ўқилади

Июлда кам таъминланган оилаларга қанча моддий ёрдам ажратилгани айтилди

Кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил июл ойи учун 621,6 мингта кам таъминланган оилага жами 340,9 млрд сўм маблағлар  АТ “Халқ банки”га тўлиқ молиялаштирилди.

Шундан:

  • 597 525 та оилага 330,4 млрд сўм болалар нафақаси;
  • 24 378 та оилага 10,5 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди.

Кам таъминланган оила сифатида нафақа олувчи 589,5 мингта оилага (ёки жами олувчиларнинг 94,7 фоизи) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади.  

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан ойнинг 27-санасига қадар етказиб берилади. 

Жорий йилнинг июл ойида янги 80 563 минг та кам таъминланган оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига  киритилди.

Мавзуга оид