Ўзбекистон | 13:25 / 18.07.2025
832
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 6 ойда 872 минг киши ўз меҳнат фаолиятини қонунийлаштирди

2025 йилнинг июн ҳолатига «Ўзини ўзи банд қилиш» хизмати орқали 872 нафар фуқаро ўз меҳнат фаолиятини қонунийлаштирди.

Бунда энг кўп танланган соҳалар қуйидагилар бўлди:

  • чорва парвариши – 159 000 киши;
  • тикувчилик – 94 000 киши;
  • қишлоқ хўжалиги ишлари – 76 000 киши;
  • йўловчи ташиш (автомобилда) – 57 000 киши;
  • томорқада ишлаш – 40 000 киши.

My.gov.uz хабарига кўра, мазкур хизматдан фойдаланишда энг фаол ҳудудлар:

  • Тошкент вилояти – 125 000 ариза;
  • Қашқадарё вилояти – 110 000;
  • Самарқанд вилояти – 85 000;
  • Наманган вилояти – 82 000;
  • Андижон вилояти – 77 000.

Аризаларнинг 78 фоизи my.gov.uz портали орқали берилган. 22 фоизи мобил иловадан.

Эслатма, «Ўзини ўзи банд қилиш» – бу нафақат фаолиятни қонунийлаштириш, балки пенсия баллари, ижтимоий кафолатлар ва келажакдаги ишончли фаолият учун ҳам муҳим қадамдир.

Мавзуга оид